Шавкат Мирзиёев халқаро саммитларда иштирок этиш учун Тожикистонга боради

19:50 | 2 дақиқада ўқилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 9–10 октябр кунлари Тожикистонда амалий ташриф билан бўлади.

Mirziyoeyev taj

Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтадиган «Марказий Осиё – Россия» саммити ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Музокараларда минтақавий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш ва савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама этилади. Шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика ва инфратузилма соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилади.

Саммитларда халқаро кун тартибидаги муҳим мавзулар ва Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашнинг долзарб жиҳатлари ҳам муҳокама қилинади.

Учрашувлар якунида мамлакатлар ўртасида амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор ҳужжатлар ва қарорлар имзоланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 6–7 октябр кунлари Озарбойжоннинг Габала шаҳрида ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида қатнашди.