Путин сўзларига кўра, Лавровнинг истеъдоди, билими, тажрибаси ва ақл-заковати унга нафақат Россияда, балки жаҳон миқёсида ҳам ҳурмат олиб келган. «Ватан манфаати йўлида улкан ҳажмда ва мураккаб вазифаларни амалга оширган», — деди у мукофотни топширар экан.
Бу орден билан охирги 30 йил ичида бор-йўғи 28 киши тақдирланган. Улар орасида Беларус президенти Александр Лукашенко ҳам бор.
Айни пайтда Россия АҚШ, Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Японияни «дўст бўлмаган» давлатлар деб ҳисоблайди. Бу мамлакатлар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг ярмига яқин қисмини ташкил этади. Шунингдек, Россияга қарши жорий этилган 17 мингдан ортиқ санкция билан у Эрон ва Шимолий Кореяни ортда қолдириб, жаҳон «рекордчиси»га айланди.
Ташқи ишлар соҳасида 50 йиллик тажрибага эга Сергей Лавров — Россиянинг БМТ Хавфсизлик кенгашидаги собиқ доимий вакили — Украинадаги уруш бошланганидан кейин халқаро дипломатиядан четлатилган.
Шунга қарамай, Лавров «Россияни изоляция қилиш мумкин эмас», деб таъкидлаб, Африка давлатларига ташриф буюрмоқда. «Чунки унинг бошқа боришга жойи қолмади. Илгарилаб у Европада турли анжуманларда қатнашарди. Энди буга чек қўйилди», — деди Ташқи ва мудофаа сиёсати бўйича кенгаш раҳбари Фёдор Лукянов.