Бундан мақсад Digital Asset Treasury (DAT) номли рақамли ғазначилик компаниясини яратиш бўлиб, унинг асосий функцияси TRUMP токенларини йиғишдан иборат.
Bloomberg’га маълумот берган манбаларга кўра, лойиҳа ташаббускори президент Доналд Трампнинг узоқ йиллардан бери таниши Билл Занкер бўлиб, сармоя ҳажми 1 миллиард долларгача етиши мумкин.
Бироқ битимнинг ҳали барча босқичлари якунланмаган ва амалга ошмаслиги ҳам мумкин. «Fight Fight Fight» вакиллари ва Оқ уй матбуот хизмати ҳозирча бу мавзуда расмий изоҳ бермаган.
TradingView маълумотларига кўра, ҳозирда TRUMP токенининг қиймати 7,57 доллар бўлиб, январ ойида у 44 долларга қадар кўтарилган эди. Токенларнинг катта қисми, яъни 800 миллион донаси Трамп ва унга алоқадор структуралар томонидан блокланган ҳолда ташқарига чиқарилмаган.
Ҳозирда бозор савдоларида фақат 35 фоиз токенлар эркин айланмоқда, бу умумий бозор қийматини тахминан 1,5 миллиард долларга яқин даражада ушлаб турибди.
Билл Занкер илгари Trump Wallet — TRUMP токени ва бошқа активларни сақлаш учун рақамли ҳамён яратиш ниятида бўлган, аммо лойиҳа ёзда DeFi ва крипто майдонида фаол бўлган World Liberty Financial (WLF) билан келишмовчилик сабаб тўхтаган.