Шахснинг розилигисиз суратга олиш тақиқланади — янги қонунда қандай истиснолар мавжуд?

15:30 | 4 дақиқада ўқилади.

Энди одамнинг розилигисиз уни суратга ёки видеога олиш мумкин эмас — фақат қонунда кўрсатилган махсус ҳолатларда бунга рухсат берилади.

Surat

Энди одамнинг розилигисиз уни суратга ёки видеога олиш мумкин эмас — фақат қонунда кўрсатилган махсус ҳолатларда бунга рухсат берилади.

Қидирувдаги шахсни аниқлаш учун тасвирдан фойдаланганда;

Жамоат тартибини сақлаш ёки хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув орқали тасвирдан фойдаланганда;

Давлат органлари ўз хизмат вазифасини бажариш жараёнида тасвирдан фойдаланганда;

Қонунбузарлик ҳолатлари ҳақида хабар берганда тасвирдан фойдаланганда;

Давлат хизматчиларини уларнинг хизмат вазифасини бажариш ёки жамоатчилик олдидаги фаолияти вақтида тасвирга олишда.

Жамоат жойларида (кўча, майдон, парк, стадион, соҳил, бозор, транспорт, аэропорт, вокзал, кафе, кутубхона, музей ва ҳ.к.) ҳамда оммавий тадбирларда умумий жараёнларни акс эттириш мақсадида шахсларни тасвирга олишда;

Агар тасвир очиқ манбада жойлаштирилган бўлса ёки ундан ҳамма эркин фойдалана олса (тижорат мақсадида фойдаланиш бундан мустасно).

Шахс ҳақ эвазига тушган сурат ёки видео фақат ўша мақсадда — яъни олдиндан келишилган йўналишда фойдаланилса.

Қўшимча равишда муҳим талаблар ҳам белгиланган:

Агар жамоат жойларига видеокузатув камералари ўрнатилган бўлса, бу ҳақда одамлар кўра оладиган жойда огоҳлантирув белгиси бўлиши шарт;

Кийиниш, ечиниш ёки танаси яланғоч ҳолда бўладиган жойларга (масалан, ҳожатхона, душ, кийиниш хонаси ва ҳ.к.) видеокузатув камераларини ўрнатиш қатъиян тақиқланади;

Шунингдек, инсоннинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи маълумотларини унинг розилигисиз яширинча ёзиб олиш ёки тарқатиш мақсадида махсус техника воситаларидан фойдаланганлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Шахс розилигини кейин бекор қилиши мумкинми?

Агар сурат ёки видеодан бошқа мақсадда, яъни келишилганидан фарқли ҳолда фойдаланилса, ёки у одамнинг шаъни ва қадр-қимматини камситса, шахс ўз розилигини бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Агар қоидалар бузилса, шахс тасвирдан фойдаланишни тўхтатишни, уни йўқ қилишни ва етказилган моддий ёки маънавий зарар учун товон тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.