2025 йил 27 октябрдан «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси Андижон – Истанбул – Андижон йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам парвозларни амалга ошира бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Йўналиш бўйича рейслар ҳар душанба ва пайшанба кунлари бажарилади. Янги авиақатнов йўлга қўйилиши Андижон вилояти аҳолиси учун Туркияга сафарларни янада қулай ва тезкор этиб, минтақа халқаро авиаалоқасини кенгайтириши кутилмоқда.
Компания маълумотига кўра, парвозлар нархи бир томонга 2 миллион 747 минг сўмдан, икки томонга эса 5 миллион 83 минг сўмдан бошланади.
Йўловчилар авiachiptalarni компаниянинг расмий сайти — booking.uzairways.com ёки «Uzbekistan Airways» мобил иловаси орқали сотиб олишлари мумкин. Шунингдек, авиақатновлар жадвали ва йўналиш ҳақидаги тўлиқ маълумот ҳам ушбу манбаларда жойлаштирилган.
Мазкур йўналиш орқали Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сайёҳлик муносабатларини янада фаоллаштириш кўзда тутилмоқда.