2024 йилда жаҳон бўйича электр энергияси истеъмоли 3,9 фоизга ошди

13:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Ember таҳлилий маркази маълумотларига кўра, 2024 йилда жаҳон бўйича электр энергияси истеъмоли 1168 млрд kWhʼга ортиб, сўнгги ўн йилликдаги энг юқори ўсиш даражаларидан бирига етди. Бу ўсиш тикланиш даври билан боғлиқ эмас, балки барқарор талабнинг ўсиши натижаси сифатида қайд этилди.

Energetika

2024 йилда глобал миқёсда электр энергияси истеъмоли 3,9 фоизга ошди ва мутлақ ифодада 1168 млрд kWhʼни ташкил этди. Ember халқаро таҳлилий маркази маълумотларига кўра, бу XXI аср бошидан бери кузатилган учинчи йирик йиллик ўсиш кўрсаткичи ҳисобланади.

Ушбу кўрсаткич 2010 ва 2021 йилларда қайд этилган ўсиш даражаларидан кейинги энг юқори натижа бўлди. Лекин фарқ шундаки, ўша йиллардаги ўсишлар жаҳон молиявий инқирози ва COVID-19 пандемияси каби глобал шоклардан кейинги тикланиш жараёни доирасида содир бўлган эди. 2024 йилдаги ўсиш эса талабнинг табиий ўсиши ва саноат фаоллигининг ошиши билан изоҳланмоқда.

Таққослаш учун: АҚШнинг 2024 йилдаги умумий электр энергияси истеъмоли 4400 млрд kWhʼдан ортиқни ташкил этди. Бу эса жаҳон истеъмолида катта улушни ташкил этади, бироқ глобал ўсиш жараёни фақатгина АҚШ ҳисобига эмас, балки Хитой, Ҳиндистон ва Жануби-шарқий Осиё давлатларидаги саноатлашув ва энергияга талабнинг ошиши билан боғлиқдир.

Ember таъкидлашича, электр энергиясига бўлган талаб ўсишда давом этмоқда ва бу ҳолат энергия манбаларининг диверсификацияси ҳамда қайта тикланадиган манбаларга ўтиш жараёнига таъсир кўрсатмоқда. Мутассаддилар ушбу ўсишни энергия самарадорлиги ва экологик барқарорликни таъминлаш билан биргаликда юритиш зарурлигини таъкидламоқдалар.