Дам олиш кунлари аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бир қатор тижорат банкларининг айрим филиал ва шохобчалари иш фаолиятини давом эттиради. Марказий банк матбуот хизмати дам олиш кунлари ишлайдиган банклар рўйхатини эълон қилди.
Шанба ва якшанба кунлари ишлайдиган банклар рўйхати:
– Agrobank;
– Apexbank;
– Asia Alliance Bank;
– BRB Bank;
– Ipoteka Bank;
– Milliy Bank;
– Orient Finans Bank;
– Tenge Bank;
– Trastbank;
– Hamkorbank;
– Anor Bank;
– Asaka Bank;
– Garant Bank;
– Hayot Bank;
– InFin Bank;
– Saderot Bank;
– Universal Bank;
– Turon Bank;
– Kapital Bank;
– Poytaxt Bank;
– SQB.
Банклар томонидан валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари аҳолига хизмат кўрсатишни давом эттиради. Ҳар бир банкнинг иш жадвали ҳақидаги батафсил маълумотни уларнинг расмий веб-сайтлари орқали билиб олиш мумкин.
Шунингдек, «24/7» режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ҳамда тижорат банкларининг мобил иловалари орқали онлайн айирбошлаш имкониятлари ҳам мавжуд.