Қамчибек Ташиев маълум қилишича, 2026 йилда Манасга республика аҳамиятидаги учинчи шаҳар мақоми берилади. Унинг таъкидлашича, Жалолободнинг Манас деб қайта номланиши стратегик жиҳатдан тўғри қарор бўлган, чунки шаҳар мамлакат ривожланишида муҳим аҳамият касб эта бошлаган.
«Айрим сиёсатчилар Манас пойтахт бўлади, деб айтишган. Агар биз бунга муносиб бўлсак, нега йўқ? Вақт кўрсатади. Аммо бу учун шаҳар ва халқ тайёр бўлиши, психологик жиҳатдан ҳам омадга етакланиши лозим. Пойтахт бўлиш осон эмас: катта маблағ талаб этилади, инфратузилмани янгилаш ва шаҳарни замонавий қилиш зарур», — деди Ташиев.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозир Манасда қурилиш ва инфратузилма ишлари жадал суръатда давом этмоқда. Бу шаҳарни Қирғизистоннинг энг ривожланган ва замонавий марказларидан бирига айлантириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Жалолобод шаҳри номи 17 сентябр куни расман Манасга ўзгартирилган. У ерда 184 мингдан зиёд аҳоли яшайди ва уларнинг тахминан 30 фоизи ўзбеклардир.