Толибонга жавобимиз Ҳиндистонга бўлганидек бўлади — Покистон

13:02 | 3 дақиқада ўқилади.

Покистон ички ишлар вазири Мухсин Нақвий Толибон кучларининг сўнгги ҳарбий ҳужумларини кескин қоралаб, уларнинг тинч аҳолига қарши ўқ узишини «асоссиз ва халқаро ҳуқуққа зид» деб баҳолади.

Taliban

Вазирлик баёнотида таъкидланишича, афғон кучларининг Покистон фуқароларига қарши отишмаси халқаро қонунларнинг очиқ бузилиши ҳисобланади. Нақвийнинг таъкидлашича, «Афғонистон қон ва олов билан хавфли ўйин бошлаган».

Унинг сўзларига кўра, Покистон бундай ҳаракатларга қаттиқ ва мутаносиб жавоб қайтаради. «Агар улар ҳар бир ғиштга зарба берса, биз ҳар бир ғишт учун тош билан жавоб берамиз», — деди у баёнотида.

Нақвий, шунингдек, «Покистоннинг Афғонистонга жавоби худди Ҳиндистонга берилган жавоб каби бўлади. Улар бошқача йўл тутишга журъат этолмаслиги учун қаттиқ чора кўрилади», — деб таъкидлади.

Мазкур баёнот Толибоннинг чегара бўйлаб Покистон ҳарбий базаларига қарши ўтказган «қасос операцияси»дан сўнг айтилди. Айни пайтда Афғонистон билан Покистонни боғлаб турувчи муҳим чегара пункти — Торҳам — ҳарбий тўқнашувлар ортидан ҳар қандай ҳаракат учун ёпилди.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябр куни кечаси ўқ ва Покистон чегарасида отишмалар бошланди. Бу воқеа «Толибон» 10 октябрдаги портлашлар учун Покистонни айблаб, «оқибатлар» ҳақида огоҳлантирганидан кейин юз берди. Жанглар натижасида 12 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлди, камида икки киши яраланди.