Тошкент шаҳрида шамол шарқдан 3–8 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+14 даража, кундузи +26…+28 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ёғингарчиликсиз, шамол 7–12 метр секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 метр секундгача кучайиши ва чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +22…+27 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида шамол шарқдан 7–12 метр секунд тезликда эсиб, айрим жойларда кучайиши мумкин. Ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража, кундузи +25…+30 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳам ҳаво ўзгарувчан, лекин ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража, кундузи +23…+28 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида шамол 7–12 метр секунд тезликда эсади, ҳаво илиқ ва ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража, кундузи +27…+32 даражагача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида шамол 5–10 метр секунд тезликда эсади, ҳаво ёғингарчиликсиз. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража, кундузи +23…+28 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида шамол шарқдан 7–12 метр секунд тезликда эсади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +18…+23 даража бўлади.