Бу йил пахта далаларида мўл ҳосил етиштирилди — фотожамланма

23:00 | 4 дақиқада ўқилади.

Фермерлар 3,7 млн тонналик умумий хирмонни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиб олиш ҳаракатида.

7Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани

Ўзбекистон далаларида 2025 йилги пахта йиғим-терим мавсуми давом этмоқда. Маълумотларга кўра, бу йил 875 минг гектар майдонга чигит экилиб, 3,7 млн тонна ҳосил учун шартномалар тузилган.

Бу йил барча ҳудудларда Хитойдан келтирилган серҳосил янги навлар экилгани ҳам мўл ҳосил етиштиришнинг асосий сабабларидан бири бўлди. Қолаверса, об-ҳаво ҳам қулай келди. Фермерлар ҳар гектардан 60-70 центнердан, айрим жойларда ҳаттоки 90 центнердан ҳосил кўтаришмоқда.

Айни кунларда терим жараёнларига 900 дан ортиқ машина жалб этилган, шунингдек, маҳаллий аҳоли ҳам пахта териш жараёнида қатнашмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2025 йилги мавсумда қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2000 сўм, машина ёрдамида терилган пахта учун эса 1373 сўм “тавсиявий” нарх белгилади. Вазирлик кластер ва фермерлар теримчи билан келишиб, мустақил нарх белгилаши ҳам мумкинлигини маълум қилди.

Vaqt.uz ҳудудлардаги фермер хўжаликлари майдонларида етиштирилган пахта ҳосили суратларини бир жойга жамлади.

Photo 2 2025 10 12 18 28 11
Бухоро вилояти Вобкент тумани
Photo 4 2025 10 12 18 28 11
Хоразм вилояти Хонқа тумани
Photo 6 2025 10 12 18 28 11
Бухоро вилояти Пешку тумани
Photo 7 2025 10 12 18 28 11
Наманган вилояти Мингбулоқ тумани
Photo 8 2025 10 12 20 31 06
Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани
1
Сирдарё вилояти Сардоба тумани
2
Сирдарё вилояти Оқолтин тумани
3
Жиззах вилояти Мирзачўл тумани
4
Самарқанд вилояти Паяриқ тумани
5
Самарқанд вилояти Оқдарё тумани
6
Самарқанд вилояти Иштихон тумани
7
Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани
8
Сурхондарё вилояти Термиз тумани
9
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани
0
Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани