«Ҳудудгазтаъминот» АЖ маълумотига кўра, куз—қиш мавсумига тайёргарлик доирасида газ таъминоти тизимидаги айрим газ тақсимлаш станцияларида профилактик таъмирлаш ишлари ўтказилган.
Шу сабабли баъзи газ тўлдириш шохобчаларида қисқа муддатли узилишлар кузатилган, аммо бу ҳолат тизимли чеклов билан боғлиқ эмас.
Компания маълумотида қайд этилишича, бугунги кунда республика бўйича метан «заправка»лар белгиланган шартнома асосида табиий газ билан таъминланмоқда. Газ таъминоти корхоналари билан тузилган шартномалар орқали уларга зарур ҳажмда газ етказиб берилаяпти.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 9 декабр куни метан «заправка»лар фаолиятига вақтинчалик чекловлар қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бу йил эса бундай ҳолат кузатилмаяпти.