Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълумотига кўра, ЎФА биринчи раис ўринбосари Равшан Эрматов 2025–2029 йилларга мўлжалланган ФИФАнинг Технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Мазкур қўмита футболни замонавий технологиялар ёрдамида такомиллаштиришга масъул бўлиб, VAR тизими, голни аниқлаш технологияси, ярим автоматик офсайд тизими, рақамли мониторинг ва сунъий интеллект каби инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ҳамда синовдан ўтказиш билан шуғулланади.
Шу билан бирга, ЎФА бош котиби Аваз Мақсумов ФИФАнинг соҳилбўйи футбол қўмитаси аъзоси этиб, ЎФА аёллар футболи ривожланиши бошқармаси раҳбари Юлия Панина эса аёллар терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов бундан аввал 2023–2027 йилларда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритаёган эди. Унинг ФИФАдаги янги вазифаси ўзбекистонлик мутахассислар нуфузининг халқаро майдонда ортиб бораётганини кўрсатади.