Қамашида эркак икки аёлни пичоқлаб ўлдирди

12:30 | < 1 минуты

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар бир оиланинг қизи ва келини бўлган. Қотилликда гумонланувчи эса оиланинг куёви бўлган.

Pichoq

12 октябр куни кечқурун Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида икки аёл пичоқлаб ўлдирилган. Гумонланувчи уларнинг қариндоши — оиланинг куёви бўлган.

Бош прокуратура Ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Маълумот учун, гумонланувчи нафақадаги собиқ ҳарбий хизматчи бўлиб, ҳозирда мактабда ўқитувчи сифатида фаолият юритган.

Ҳозирда у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган ва тергов ҳаракатлари бошланган.