Ўзбекистонликлар суғурта учун қанча маблағ сарфлашмоқда?

18:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–август ойларида аҳоли ва ташкилотлар томонидан 7,7 трлн сўмлик суғурта хизматлари кўрсатилган.

Sug'urta

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан суғурта хизматлари ҳажми 1,7 трлн сўмга ўсган. Бу мамлакатда суғурта бозори кенгайиб, молиявий хавфсизлик воситаларидан фойдаланувчилар сони ортиб бораётганини кўрсатади.

Энг катта улушни бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт ва бошқа транспорт турларини суғурталаш, юк ҳамда мулкни суғурталаш хизматлари ташкил этди — уларнинг умумий улуши 81 фоизни ташкил қилди. Бу эса аҳоли ва бизнес орасида моддий хавфлардан ҳимоя қилишга бўлган талаб юқори эканини англатади.

Шу билан бирга, қайта суғурталаш хизматлари жами ҳажмнинг 13,9 фоизини, ҳаётни суғурталаш хизматлари эса 5,1 фоизини эгаллади. Таҳлилчиларга кўра, ҳаётни суғурталаш сегменти ҳозирча кичик улушга эга бўлса-да, сўнгги йилларда барқарор ўсиш тенденцияси кузатилмоқда.

Муттахассислар фикрича, рақамли технологиялар, онлайн-платформалар ва янги суғурта маҳсулотларининг пайдо бўлиши бозор фаоллигини янада ошириши мумкин.