«Бу 3000 йил вақт олди»: Трамп Ғазо бўйича тинчлик режасига имзо қўйди

08:42 | 3 дақиқада ўқилади.

АҚШ президенти Доналд Трамп Шарм аш-Шайхдаги саммитда Ғазо бўйича тинчлик шартномасини имзолади ва уни «3000 йил давомида кутилган келишув» деб атади.

Sharm summit

«Бунга ишона оласизми? Шундай қилсангиз у сақланиб қолади», —  дея у ҳужжатга биринчи бўлиб имзо чекиб. Шундан сўнг, келишувни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Миср раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сисий имзолади.

Трамп «Бу бутун дунё учун ажойиб кун», деди ва келишув Учинчи жаҳон урушининг олдини оладиган даражада кенг кўламли» эканини таъкидлади. Унинг фикрича, бу уруш Яқин Шарқда бошланиши мумкин эди.

«Улар доимо Яқин Шарқда учинчи жаҳон уруши бошланади деб айтишади, аммо бу содир бўлмайди. Биз бундай ҳодиса ҳеч қаерда бошланишини истамаймиз ва бу рўй бермайди», – дея қўшимча қилди у.

Трамп йиғилганлар олдида сўзга чиқиб, жаҳон етакчиларига ташаббусни қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорлик билдирди, ҳар бирига алоҳида мурожаат қилди.

Эрдўған ҳақида Қўшма Штатлар президенти шундай деди: «У менинг дўстим ва ҳар сафар унга муҳтож бўлганимда, ёнимда бўлган». Ас-Сисийга Трамп «улкан ёрдам ва раҳбарлик» учун миннатдорчилик билдириб, имзолаш жойи сифатида Миср бежиз танланмаганини таъкидлади.

Оқ уй раҳбари бу саммит бойлик ва куч нуқтайи назаридан мамлакатларнинг энг улкан йиғини бўлганини қўшимча қилди ва ўз жамоасига сиёсий фаолиятидаги энг мураккаб келишувга эришгани учун ташаккур айтди. Маросимдан сўнг Трамп алоҳида мурожаат билан чиқишини ва етакчилар билан ёпиқ музокаралар ўтказишини маълум қилди.