Энди маҳаллалар бўш давлат биноларини сотиб, ўз бюджетига маблағ йўналтира олади

15:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Маҳаллаларга ишсизликни қисқартириш, инфратузилмани яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш учун янги молиявий ва ҳуқуқий имкониятлар берилади.

12

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда маҳаллаларда ижтимоий барқарорлик ва иқтисодий фаолликни оширишга қаратилган янги чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Янги тартибга кўра, маҳаллаларга 2 минг квадрат метргача бўлган бўш давлат биноларини аукционга чиқариш ваколати берилди. Масалан, Самарқанддаги Шодлик маҳалласи 1,5 минг квадрат метрли бинога аукцион орқали эга чиқиб, маҳалла бюджетига 5 миллиард сўм тушум киритган. Президент таъкидлаганидек, шундай йўл билан 3 мингга яқин биноларни сотиш орқали маҳаллаларда кўплаб масалаларни ҳал қилиш мумкин.

Эндиликда маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари 5 минг квадрат метргача бўлган давлат мулкини аукционга чиқариши мумкин бўлади. Сотувдан тушган маблағнинг 70 фоизи маҳалла бюджети ихтиёрида қолиб, инфратузилмага йўналтирилади.

Президент таъкидлаганидек, бугунги кунда хусусий шериклик асосида мингга яқин замонавий маҳалла бинолари барпо этилган. Тадбиркорларга бу борада қўшимча енгилликлар берилади: шаҳар ва вилоятларда қурилган маҳалла бинолари 3 йилга, қишлоқ ҳудудларида эса 7 йилга ер ва мол-мулк солиғидан озод қилинади. Шу муддат давомида тадбиркорлар фойда ва айланмадан солиқни 50 фоизга пасайтирилган ставкада тўлайди.