Янгиланган Шота Руставели кўчаси — фоторепортаж

19:23 | 2 дақиқада ўқилади.

Тошкентнинг Шота Руставели кўчаси ўртасидан автобуслар учун махсус қурилган йўлак ишга тушди. Vaqt.uz фотомухбири кўчадан фоторепортаж тайёрлади.

Shota rust 01

Кўчада 500 га яқин йўлбўйи автомобил тўхташ жойлари, 21 та пиёдалар ва велосипедлар учун хавфсиз ўтиш жойлари, 17 та бекат бор. Ҳозирча Ўзбекистонда ягона бўлган ушбу автобус учун ажратилган махсус йўлак бўйлаб 12-, 38-, 57-, 58-, 67- ва 98-йўналишдаги автобуслар ҳаракатланмоқда.

Кўча марказида Ўзбекистонда илк марта автобуслар учун ажратилган йўлак қурилган. Бу йўлдан жамоат транспортидан бошқа автомобиллар ҳаракаланиши тақиқланган. Бекатлар ҳам йўл четидан ўртасига кўчирилди. Шу билан бирга ёндош троутарлар пиёдалар учун қулай тарзда қайта қурилди. Жисмоний имконияти чекланган пиёдалар ҳаракатланиши учун ҳам қулайликлар яратилди. Кўчадаги дренаж тизими замонавийлаштирилди. Йўл четидан ажратилган велойўлаклар барпо этилди. Пиёдалар йўлни қулай кесиб ўтишлари учун светофорлар ва пиёдалар ўтиш жойлари билан жиҳозланди.

Shota rust 02

Shota rust 03

Shota rust 04

Shota rust 01

Shota rust 05

Shota rust 06

Shota rust 07

Shota rust 08

Shota rust 09

Shota rust 10

Shota rust 11

Shota rust 12

Shota rust 14

Shota rust 13

Shota rust 15

Shota rust 16

Shota rust 17

Shota rust 18

Низомжон Аҳмедов суратлари.