Покистон ва Афғонистон оташкесим бўйича келишувга эришди

21:40 | 3 дақиқада ўқилади.

Дам олиш кунлари 2021 йилда «Толибон» ҳокимият тепасига келганидан бери икки давлат ўртасида кузатилган энг шиддатли тўқнашувлар содир бўлган эди.

Pakistan

Бугун, 15 октябр куни Покистон Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятига ҳаво ҳужуми уюштирди. Афғонистон ва Покистон расмий вакиллари маълумотларига кўра, ҳужумдан сўнг икки мамлакат ўртасида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилган. Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.

Исломободнинг маълум қилишича, Покистон ва Кобулдаги «Толибон» ҳукумати қўшни мамлакатлар ўртасидаги янги тўқнашувлардан сўнг 15 октябр куни маҳаллий вақт билан соат 17:30 да (Гринвич бўйича соат 13:00) бошланадиган 48 соатлик оташкесим келишувига эришган.

Покистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳар икки томон самимий саъй-ҳаракатлар қилишини ва мулоқот орқали мураккаб, аммо ҳал этса бўладиган вазиятга ижобий ечим топишга интилишини таъкидлаган.

Келишувга чоршанба куни беқарор Покистон-Афғонистон чегарасида яна жанговар ҳаракатлар бошланиб, ўнлаб тинч аҳоли ва ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлганидан сўнг, дам олиш кунлари ўнлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган тўқнашувлардан кейин ўрнатилган нозик тинчлик бузилганидан кейин эришилди.

Дам олиш кунлари содир бўлган тўқнашувлар 2021 йилда Кобулда «Толибон» ҳокимият тепасига келганидан бери икки давлат ўртасидаги энг шиддатли тўқнашув бўлди.