Путин Алиевни давлат тўнтаришига уринишдан огоҳлантирган — Россия ОАВ

08:38 | 4 дақиқада ўқилади.

Владимир Путин Озарбойжон президенти Илҳом Алиевни мамлакатдаги тўнтариш уриниши ҳақида шахсан хабардор қилган. Ҳодиса ортидан Президент девони раҳбари Рамиз Меҳдиев қўлга олингани ва унга давлатга хиёнат айблови қўйилган.

Ramiz mehdiyev

Россия матбуотидаги маълумотларга кўра, Озарбойжонда тайёрланаётган давлат тўнтариши ҳақидаги маълумотни Владимир Путин шахсан Илҳом Алиевга етказган. Ҳодисадан сўнг Озарбойжон Президент девони раҳбари Рамиз Меҳдиев ҳибсга олинди. Унга ҳокимиятни эгаллаш ва ватангa хиёнат моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Манбаларнинг хабар беришича, воқеалар Россия ҳудудидан учиб чиқиш пайтида ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимлари билан шикаст етказилган Озарбойжон йўловчи самолёти фонида рўй берган. Ушбу авиаҳалокатда 38 нафар йўловчи ҳалок бўлган ва айнан шу воқеа Москва билан Боку ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган.

Euronews ёзишича, шиддат билан ёмонлашган муносабатлар фонида Меҳдиев Москва билан яширин алоқа ўрнатиб, Россиядан тўнтариш режасини амалга оширишда ёрдам сўраган. Унинг режасига кўра, ҳокимиятни эгаллаб, ўтиш даврида мамлакатни бошқарувчи вақтинчалик кенгаш ташкил этиш ва унинг раҳбари ўзи бўлишни режалаштирилган.

Бир неча кун ичида Озарбойжон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари Меҳдиевни ушлаб, у бошқарган давлат органларида қидирув ва тинглов ишларини ўтказган. Minval ахборот агентлиги маълумотича, Меҳдиев ўз лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил декабр ойида Россия ҳаво мудофааси тизими хатолик билан Озарбойжон йўловчи самолётига шикаст етказган. Бошқарув тизими ишдан чиққан самолётнинг Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида авариявий қўниши чоғида натижада 38 киши ҳалок бўлган, 29 киши омон қолган. Москва воқеа учун масъулиятни зиммасига олган эди.

Кейинчалик, Екатеринбургдаги Россия полицияси амалиёти чоғида икки озарбойжонликнинг ўлими икки мамлакат муносабатларини янада бузганди.

Шунингдек, Душанбедаги сўнгги учрашувдан сўнг Илҳом Алиев Россия ва Озарбойжон муносабатлари «муваффақиятли ривожланмоқда», дея баёнот берган, аммо кейинги воқеалар бу муносабатларга жиддий соя солгани маълум бўлди.