Франция пойтахти Париждаги Лувр музейида ноёб буюмлар ўғирланиши бўйича тафсилотлар очиқланди. Расмий маълумотларга кўра, жиноятчилар тарихий тўпламдан 9 та бебаҳо буюмни олиб кетишган.
Рўйхатдаги ҳар бир буюм расмийлар томонидан «бебаҳо» деб эътироф этилди:
212 та марварид, 1 998 та олмос ва 992 та пушти қиррали олмос билан безатилган императрица Евгения тиараси;
Императрица Евгениянинг 2 438 та олмос ва 196 та пушти қиррали олмос билан безатилган декоратив банти;
1855 йилга оид «Императрица Евгения» брошкаси;
Луи Бонапартнинг рафиқаси қиролича Гортензия ва Луи-Филипп Иънинг турмуш ўртоғи қиролича Мария-Амелия тақиб юрган тўпламдаги сапфир сирға;
Наполеон томонидан Мария-Луизанинг тўйига совға қилинган зумрад ва олмослардан ясалган маржон.
Тергов ишларига полициянинг махсус маданий мерос бўлими ва Интерпол жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, 19 октябр куни соат 9:30 атрофида Лувр музейининг «Галерея д’Аполлон» қисмидан ноёб жавоҳирлар ўғирланган.