Хитойда робот-итлар кўпайиб кетди

19:00 | 3 дақиқада ўқилади.

Уларнинг кўпқирралиги ва технологик имкониятлари мамлакатда янги инновацион даврни бошламоқда. «s» Хитойда робот-итлар турли соҳаларда фаолият юритмоқда. Пекинда улар ўрмонларни патрул қилишда, Чжоушань портида контейнерларни назорат қилишда, Циндаода эса қутқарув ишларида иштирок этмоқда. Ханчжоудаги «сув разведкачиси» 20 км масофани босиб ўтиб, 5 дақиқада сув сифатини баҳолайди. Тайшан тоғларида эса улар 120 кггача юкларни ташишда ёрдам […]

Xitoyda itlar

Уларнинг кўпқирралиги ва технологик имкониятлари мамлакатда янги инновацион даврни бошламоқда. «s»

Хитойда робот-итлар турли соҳаларда фаолият юритмоқда. Пекинда улар ўрмонларни патрул қилишда, Чжоушань портида контейнерларни назорат қилишда, Циндаода эса қутқарув ишларида иштирок этмоқда. Ханчжоудаги «сув разведкачиси» 20 км масофани босиб ўтиб, 5 дақиқада сув сифатини баҳолайди. Тайшан тоғларида эса улар 120 кггача юкларни ташишда ёрдам беради.

Кундалик ҳаётда ҳам робот-итлар аҳамияти ошиб кетди. 83 ёшли Ханчжоулик аёл ўзининг «Сяоси» номли робот ёрдамчиси билан сайр қилади. Бу робот дориларни эслатади, овқат тавсия қилади ва эҳтиёж бўлганда ёрдам чақириш имкониятига эга. Мактабларда эса улар машқлар ўтказишда ва болаларни фанга қизиқтиришда фаол иштирок этмоқда.

Туризм соҳасида робот-итлар янги кўринишда намоён бўлмоқда. Шанхайгуанда улар анъанавий рақслар билан сайёҳларни хурсанд қилса, Хэбаньшандаги тоғ йўлларида гид сифатида хизмат қилмоқда. Гуйчжоу геология музейида эса турли тилларда сўзлашувчи ва турли характерга эга роботлар экскурсиялар ўтказмоқда.

Спорт тадбирларида ҳам робот-итлар фаол. Чунзиндаги марафонда улар томошабинларга рақс тушиб берди ва спортчиларга сув ҳамда озуқа етказиб берди.

Tmall маълумотларига кўра, март ойидан бери «AI роботлар» бўйича излашлар 21 баробарга ошган ва 27 февралдан 8 мартгача бўлган муддатда сотувлар 400 фоизга ўсган. Тахминларга кўра, 2030 йилга келиб, тўрт оёқли роботлар бозори 8 миллиард юанга (1,11 миллиард доллар) етиши ва 560 мингдан ортиқ робот-ит сотилиши кутилмоқда.