«Қазинформ» нашри маълумотига кўра, ушбу кўрсаткич Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таянилган ҳолда эълон қилинган. Январ–апрел ойларида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмаси 24,6 млрд долларни ташкил этган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,3 фоиз кўпдир.
Ўзбекистон ҳозирда жаҳоннинг 183 мамлакати билан савдо алоқаларини йўлга қўйган. Савдо ҳамкорлари орасида Хитой етакчилик қилмоқда — икки томонлама айланма 4,1 млрд долларни (умумий ҳажмнинг 17 фоизи) ташкил этган. Ундан кейин Россия (3,7 млрд доллар ёки 15,1 фоиз) ва сўнгра Қозоғистон жой олган.
Қўшни Қозоғистон билан савдода Ўзбекистон биринчи чоракда 405,7 млн долларлик маҳсулот экспорт қилган, импорт ҳажми эса 986,8 млн долларни ташкил этган. Бу кўрсаткичлар икки томонлама иқтисодий алоқалар барқарор ўсишда эканини кўрсатади.
Бундан аввал, «Kursiv» нашри ҳам Ўзбекистоннинг тўрт ойлик ташқи савдо айланмаси 24,6 млрд долларга етгани ҳақида хабар қилган эди.