«The New York Post» нашри хабарига кўра, вирус аввал март ойи бошида Хитойда қайд этилган. Ҳозирда NB.1.81 Ҳонгконг ва Осиёнинг бошқа ҳудудлари билан бирга, Ню Йорк ва АҚШнинг бошқа штатларида ҳам тарқалган ҳолда кузатилмоқда.
Гонконгда айниқса кекса ёшлилар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилган. Хитойда эса касалхоналарга мурожаат қилувчилар сони икки баробарга ошгани айтилаяпти. Бу эпидемиологлар учун жиддий сигнал сифатида баҳоланмоқда.
Шу билан бирга, NB.1.81 ҳақида ҳозирча тўлиқ илмий маълумотлар йўқ. Вирус юқиши осон, бироқ унинг симптомлари ва таъсири бўйича тадқиқотлар давом этмоқда.
Мутасаддилар аҳолини ҳушёр бўлишга, гигиена қоидаларига риоя этишга ва зарур ҳолларда ниқоб тақиб юришга чақирмоқда. Яқин ҳафталарда бу штаммнинг глобал хавф даражаси аниқроқ баҳоланиши кутилмоқда.