Лойиҳа бўйича келишув 2025 йил май ойида «АмурЭкспо-2025» иқтисодий форумида Амур вилояти губернатори Василий Орлов ва «Юнигрин Энерджи» раҳбари Игор Шахрай ўртасида имзоланди. Станция 1000 гектар майдонда жойлашади ва қурилиш ишларига маҳаллий пудратчилар жалб этилади.
Амур вилоятидаги бу лойиҳа минтақадаги электр энергияси етишмовчилигини бартараф этишга қаратилган. Сўнгги 10 йилда Узоқ Шарқда энергия истеъмоли 26 фоизга ўсган бўлиб, бу Россия бўйича ўртача кўрсаткичдан икки баробар юқори. Экспертлар лойиҳа минтақадаги энергия танқислигининг 10 фоизини қоплашини айтмоқда.
«Юнигрин Энерджи» компанияси Россиянинг Доғистон, Чеченистон ва Ёқутистон каби ҳудудларида ҳам қайта тикланувчи энергия лойиҳаларини амалга оширмоқда.