Учрашув Хитойнинг Пекин шаҳрига қарашли Шуни тумани делегацияси билан ўтказилди. Томонлар иқтисодий, инвестициявий ва IT йўналишлардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишди. Ҳамкорлик Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги босқичи сифатида баҳоланди.
Натижада Фарғонадаги IT Park резиденти “Innotech Solutions” МЧЖ ва Шуни туманига қарашли Мапо шаҳарчаси халқ ҳукумати ўртасида 20 миллион долларлик шартномалар имзоланди. Бу келишув асосида дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик амалга оширилади.
Ахборот технологиялари соҳасидаги бундай йирик келишув Фарғона вилоятидаги экспортбоп стартапларнинг халқаро бозорга чиқишига замин яратиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида IT Park резиденти сифатида 132 та экспортчи компания рўйхатдан ўтган эди.