Трамп томонидан имзоланган янги фармонга кўра, Америка бозорига бошқа давлатлардан келаётган пўлат ва алюминийга божхона божи 25 фоиздан 50 фоизга оширилди. Бироқ Буюк Британия учун бу қўшимча тариф ҳозирча қўлланилмайди. Бу қарори Британия ва АҚШ ўртасида май ойида имзоланган иқтисодий ҳамкорлик битимига боғлиқ.
Шу билан бирга, бу келишув ҳали кучга кирмаган. Демак, Британия экспортичи компаниялари ҳозирча 25 фоизлик божни тўлашда давом этади, битим бузилса, улар учун ҳам 50 фоизлик юқори божлар кучга кириши мумкин.
Лондондаги расмийлар АҚШ билан келишувни тез фурсатда амалга ошириш ниятида эканини билдирмоқда. «Британия бизнеси ва иш ўринларини ҳимоя қилишга содиқмиз», — дейилади ҳукумат баёнотида.
Президент Трампнинг фармонида Британия «бошқача муносабат» талаб этадиган шерик сифатида таърифланган. Унга кўра, агар Лондон 9 июлга қадар келишув шартларига риоя қилмаса, АҚШ Британияга ҳам қўшимча божларни жорий этиши мумкин.
Буюк Британия пўлат экспортнинг тахминан 7 фоизи АҚШга йўналтирилади. Шу сабабли, тарифлар ушбу соҳада катта таъсир қилади. «UK Steel» бош директори Гарет Стейснинг таъкидлашича, бождан вақтинча озод этиш ижобий, аммо ишончсизлик сақланиб қолмоқда. АҚШдаги мижозлар энди Британия маҳсулотларига буюртма беришга ҳаловатсиз қараши мумкин.
Бирмингемдаги Brandauer компанияси раҳбари Роуэн Кроузер эса мазкур муваққат озодлик глобал рақобатчиларга нисбатан енгиллик яратаётганини айтди. Бироқ, унинг фикрича, Трамп маъмуриятининг нотўғри сигналлари мижозларни режаларини ўзгартиришга мажбур қилмоқда.
Британиядаги мухолифат – Лейбористлар партияси эса ҳукуматни муваффақиятсиз музокараларда айбламоқда. «Лейбористлар келиша олмагани сабаб бизнесимиз ҳавода қолмоқда», — деди уларнинг соя вазири Эндрю Гриффит.