Ташриф давомида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.
Музокараларда савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, саноат, энергетика ҳамда туризм соҳаларида шерикликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, меҳнат миграцияси, таълим, маданий-гуманитар алоқалар каби йўналишлар ҳам муҳокама марказида бўлади.
Томонлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга масалалар, жумладан, кўп томонлама майдонларда ўзаро қўллаб-қувватлаш юзасидан ҳам фикр алмашишлари кутилмоқда.
Ташриф якунида икки давлат ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режа қилинган.
Шунингдек, Роберт Фицо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади. Форум доирасида у халқаро инвесторлар ва юқори даражадаги расмийлар билан учрашувлар ўтказиши ҳам мумкин.