Ўзбекистон НАТО чиқишидан анча олдин ҳам Толибон билан мулоқотга киришган, 1997 йилдаги «6+2» ташаббуси ва кейинги халқаро анжуманлар буни тасдиқлайди.
Сув хавфсизлиги бўйича Афғонистонда қурилаётган Қўштепа канали Амударё оқимини 15–20 фоизгача камайтириши мумкин. Бу Ўзбекистон ва Туркманистон учун жиддий экологик ва аграр таҳдид саналади. Тошкент ва Кобул апрел ойида трансчегаравий сув ресурслари бўйича норасмий келишувга эришди.
Иқтисодий ҳамкорлик йўналишида Термиздаги эркин иқтисодий зона, 7 млрд долларлик Транс-Афғон темир йўли ва 1000 MW қувватли Сурхон–Пули-Хумри ЛЭП каби лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон Афғонистонда истеъмол қилинаётган электрнинг 60 фоизидан ортиғини етказиб бермоқда.
Шунингдек, сув тежаш мақсадида пахта етиштириш ҳажмини қисқартириб, тўқимачилик саноатини ривожлантириш ҳам назарда тутилган. Бу жараёнда пахта импортини Туркия ва Бангладешдан амалга ошириш таклиф этилмоқда.
Ҳукуматнинг фикрича, хавфсизликни таъминлашнинг энг самарали йўли – Афғонистонни изоляция қилиш эмас, иқтисодий ва таълим соҳалари орқали интеграциялашдир. Бу экстремизмга қарши фойдали усул сифатида кўриляпди.
Афғонистоннинг стратегик минераллар захиралари ҳам Ўзбекистон учун катта имконият яратади. Бироқ инвестиция, сув ва логистика етказиб бериш талаб этилар экан, бу соҳада ҳам мулоқот ва ҳамкорлик устувор аҳамият касб этади.
2025 йил апрелда Европа Иттифоқи раҳбарлари Ўзбекистонга расмий ташриф буюриб, минтақадаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятини билдиришди. Президент Мирзиёев халқаро шерикларни Афғонистонни тиклаш жараёнига фаол жалб этишга чақирди.
Бу борада «Термиз мулоқоти» деб номланган янги дипломатик платформа ташкил этилди. Айни пайтда, Хитой ва Эрон Шарқий Хитойдан Теҳронгача янги темир йўл йўналишини ишга туширди. Гарчи бу лойиҳа Афғонистон орқали ўтмаса-да, минтақа транспорт узели сифатида шаклланмоқда.