9 июн куни мамлакат бўйлаб айрим жойларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шу куни шамол 13–18 m/s гача кучайиши ва айрим ҳудудларда чанғи тўзонлар билан бирга кузатилиши мумкин.
10–11 июн кунлари Қорақалпоғистон ва Хоразмда, марказий вилоятлар ҳамда Фарғона водийсида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқлар кузатилиши мумкин. Чўл ва жанубий ҳудудларда ҳаво асосан қуруқ бўлади.
12–13 июн кунлари ҳам республика бўйлаб шамол 18 m/s гача кучайиши мумкин. Айрим жойларда чанғи тўзонлар кузатилади.
Тоғли ва тоғ олди ҳудудларда 9 июн куни кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Момақалдироқлар фонида сел-сув тошқинлари хавфи мавжуд. Келаси кунларда ҳам ушбу ҳудудларда даврий ёмғирлар бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 9 июн куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда. Шамол 12–15 m/s гача кучайиши, айрим жойларда чанғи тўзонлар билан бирга кузатилиши мумкин.
10 июнда ёғингарчилик кутилмайди. 11 июнга кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир кузатилиши мумкин. 12–13 июнда эса айрим жойларда бироз ёмғир ва момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.
Ҳарорат 9–13 июн кунлари кечаси +21…+23°, кундузи +33…+35° даража атрофида бўлади.