Қонунга мувофиқ, жисмоний шахслар «кредит битими тузиш тақиқланган шахслар» реестрига ўз аризалари билан киритилишлари ёки истагига кўра ундан чиқарилишлари мумкин. Бундай ташаббус фуқароларни алдамчилик ҳолатларидан муҳофаза қилиш ва молиявий хавфларни камайтиришга қаратилган.
Аризаларни ягора интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда топшириш мумкин. Шунингдек, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали ҳам электрон ёки ёзма кўринишда ариза юбориш имкони мавжуд.
Ушбу механизм фуқароларга ўз кредит хавфсизлигини мустақил равишда назорат қилиш ва номига рухсатсиз кредит расмийлаштириш ҳолатларининг олдини олиш имконини беради. Бу нафақат шахсий молиявий хавфсизликни таъминлайди, балки кредит ташкилотлари фаолиятини ҳам шаффофлаштиради.