Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридан учиб келган рейс маҳаллий вақт билан соат 17:30 да пойтахтга қўнди. Ушбу рейс бортида умумий 245 нафар ўзбекистонлик зиёратчилар бўлган.
Ҳаж сафари доирасида юборилган ўзбекистонликларнинг 12–30 июн кунлари орасида ватанга қайтиши режалаштирилган. Бу давр мобайнида Жиддадан Тошкент, Наманган, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларига жами 62 та рейс амалга оширилади.
Жами 15 минг 150 нафар зиёратчи мазкур рейслар орқали сафардан қайтиши кутилаяпти.
Вилоятлардан келган зиёратчилар учун махсус автобуслар ҳам ташкил этилган.