АҚШ президенти Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида «Трамп картаси» деб номланган янги миграция дастури учун аризалар қабул қилишни бошлаганини эълон қилди. Ушбу лойиҳа орқали хорижлик сармоядорларга мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқи бериш кўзда тутилган.
Трампнинг таъкидлашича, янги виза дастури орқали АҚШда қонуний мақомга эга бўлишни истаган бой шахслар ва компаниялар 5 млн доллар тўлаб, солиқ тўловчиси сифатида мамлакат иқтисодига ҳисса қўшади. Карта уларга яшаш ва ишлаш ҳуқуқидан ташқари, кейинчалик фуқароликка ҳам йўл очади.
Айни вақтда TrumpCard.gov сайти орқали ариза бериш мумкин — фойдаланувчи ўз исми, электрон почтаси ва жисмоний ёки юридик шахс эканини кўрсатиши кифоя. Ҳозирча визага оид махсус талаблар ёки саволномалар эълон қилинмаган.
Трамп феврал ойида ушбу лойиҳани биринчи марта тақдим этган, унда «золотая карта» АҚШнинг мавжуд EB-5 визасига ўхшаш, аммо ундан кўра самаралироқ бўлиши айтилган. EB-5 визаси орқали ҳозирда камида 1,05 млн доллар сармоя киритганлар доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлади.
CBS телеканали ёзишича, ҳозирча Трампнинг Конгресс розилигисиз бундай визаларни бериш ваколати бор-йўқлиги аниқ эмас. Шу билан бирга, Трамп бу орқали 1 млн нафар виза сотилиши ва 5 трлн доллар даромад келиши мумкинлигини таъкидламоқда.