Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётиниг ўсиши бўйича прогнозини оширди

13.06.2025 16:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиётининг 2025 йилдаги ўсиш суръатлари бўйича илгариги баҳоларини яхшилади. Янги ҳисоботда мамлакат иқтисодиётининг барқарор ва юқори суръатда ривожланиши кутилмоқда.

Jahon banki

Ташкилотнинг 2024 йил учун янгиланган глобал иқтисодий истиқболлар ҳисоботида келтирилишича, жорий йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 6,5 фоизни ташкил этган. Бу январда берилган 6 фоизлик прогноздан юқори кўрсаткичдир.

2025 йилда мамлакат иқтисодиёти 5,9 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу ҳам аввалги, 5,8 фоизлик баҳодан бироз юқорироқ. Шу билан бирга, 2026 йил учун прогноз ўзгаришсиз қолган — ЯИМ 5,9 фоизга ўсиши режалаштирилган.

Жаҳон банки илк бор 2027 йил учун ҳам баҳоларни тақдим этди — ушбу йилда иқтисодиёт 5,8 фоизга ўсиши мумкин. Ушбу кўрсаткичлар Ўзбекистон иқтисодиётидаги барқарор ривожланиш динамикасини кўрсатади.

Бундан ташқари, банк Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, ташқи савдо фаоллашуви ва инвестиция муҳитининг яхшиланиши ўсишга ижобий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. Бу ҳолат Жаҳон банкининг прогнозларни қайта кўриб чиқишига сабаб бўлди.

Жаҳон банки ҳар йилда дунё мамлакатлари учун иқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва таҳлилини тайёрлайди. Унда ривожланаётган давлатларда иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун зарур чора-тадбирлар ҳам тавсия қилинади.