Энг кўп кичик тадбиркорлар субъектлари Тошкент шаҳрида

13.06.2025 15:40 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 377 833 тани ташкил этди. Бу рақам фермер ва деҳқон хўжаликларини инобатга олмаган ҳолда ҳисобланган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Kichik tadbirkorlik

Йил бошидан буён республикада кичик бизнес субъектлари сони 19 717 тага ошган. Бу эса тадбиркорлик фаолиятига қизиқишнинг ортиб бораётганини кўрсатади. Таҳлилларга кўра, тадбиркорлик фаолиятида ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри мутлақ етакчиликни сақлаб келмоқда — бу ерда 88 883 та кичик бизнес субъекти рўйхатдан ўтган бўлиб, умумий улуши 23,5 фоизни ташкил қилади.

Қуйида кичик тадбиркорлик субъектлари сони бўйича етакчи ҳудудлар келтирилган:

Тошкент шаҳри — 88 883 та

Тошкент вилояти — 36 619 та

Самарқанд вилояти — 32 901 та

Фарғона вилояти — 29 523 та

Қашқадарё вилояти — 23 554 та

Бухоро вилояти — 23 545 та

Энг кам кўрсаткич Сирдарё вилоятида қайд этилган — 9 403 та. Бу ҳудудда тадбиркорлик муҳити ва инфратузилмасини янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжуд.

Статистика кўрсатмоқдаки, кичик бизнес мамлакат иқтисодиётида муҳим роль ўйнаётгани баробарида, ҳудудлар ўртасидаги ривожланиш тенглигини таъминлаш борасида ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.