2 апрелда қабул қилинган ҳукумат қарорига таянган ҳолда лицензияловчи идоралар томонидан айрим ҳайдовчиларга шаҳарлараро фаолиятда чеклов қўйилган эди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда норозиликка сабаб бўлди. Маҳкамов Kun.uz мухбири билан суҳбатда мазкур қарор масъуллар томонидан нотўғри талқин қилинганини таъкидлади.
Вазирлик матбуот хизмати ҳам бу борадаги тушунмовчилик учун жавобгарликни ўз бўйнига олди. Улар қарор мазмунини ўз вақтида тўғри изоҳлай олмаганини тан олди. Ҳозирда мазкур қарор асосида қайси тартиблар амал қилиши, қайси ҳолатларда лицензия берилмаслиги ҳақида батафсил ахборот тайёрланмоқда.
Яқин кунларда вазирлик қарорнинг аниқ шартларини оммага расман тушунтиришни режалаштирган.