Якуний қарор Президент Доналд Трампга боғлиқ бўлиб қолмоқда ва манбаларга кўра, баъзи расмийлар ҳали ҳам ижобий ўзгаришдан умид узмаган. Бироқ жорий йил бошида G7 молия вазирлари учрашувида АҚШ қайд этган позиция ҳозирча ўзгармаган, деб ёзмоқда Bloomberg.
Европа Иттифоқи ва Буюк Британия Россиянинг Украинага қарши урушини молиялаштирувчи нефт даромадларини чеклаш мақсадида нарх чегарасини ҳозирги 60 доллардан 45 долларга туширишни таклиф қилмоқда. ЕИ бу таклифни Москвага қарши навбатдаги санкциялар пакетига ҳам киритган.
Оқ уй жума куни бу масала юзасидан изоҳ беришдан бош тортди.
Сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Эронга қарши ҳужумлари ортидан нефт нархлари ошди. G7 белгиланган чегарадан паст бўлган нархлар яна кўтарилиб, West Texas Intermediate (WTI) нефт хомашёси фючерслари 7 фоиздан зиёд ўсиб, баррели 73 долларга яқинлашди. Бу 2022 йил март ойидан бери энг катта бир кунлик ўсиш бўлди.
Манбалардан бири ЕИ ва Буюк Британия АҚШсиз ҳам нарх чегарасини пасайтиришни кўриб чиқиши мумкинлигини билдирди. Россия нефти асосан Европага яқин сувлар орқали ташилади, шунинг учун бу ҳаракат мустақил амалга оширилса ҳам муайян таъсир кўрсатиши мумкин. Бироқ G7’нинг барча аъзолари иштирок этадиган келишув кўпроқ самара бериши мумкин, чунки у ҳолда АҚШнинг назорат ва ижро механизми ҳам ишга тушади.