Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлашув нафақат Яқин Шарқ, балки Ўрта Осиё минтақасига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Эндигина фаоллашган савдо алоқалари ва логистика маршрутлари яна қийинчиликларга дуч келиши мумкин.
Президент бу каби глобал хавфлар шароитида ҳудуд раҳбарлари ва соҳавий вазирлар топшириқ кутмасдан ўзлари ташаббус кўрсатиб, олдиндан ҳаракат қилишлари лозимлигини таъкидлади. Уларнинг асосий вазифаси – аҳоли ва тадбиркорлар билан мулоқотни кучайтириш, долзарб муаммоларни тезкор ҳал этишдан иборат экани қайд этилди.
Йиғилишда айни вақтда дунёда тинчлик, адолат ва инсон қадрига эҳтиёж янада ошгани, бу жараёнда Ўзбекистон ҳам ўз масъулиятини ҳис қилиши лозимлиги уқтирилди.
Президент нутқида тинчлик ва барқарорликка даҳл қилувчи ҳар қандай омил иқтисодий тикланиш ва минтақавий ҳамкорлик жараёнларига тўсқинлик қилиши мумкинлиги яна бир бор таъкидланди.