Мирзиёев «Марказий Осиё – Хитой» саммитида иштирок этиш учун Остонани йўл олди

10:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев таклифига биноан «Марказий Осиё – Хитой» иккинчи саммитида иштирок этиш мақсадида Остона шаҳрига жўнаб кетди.

Mirziyoyev

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 17 июн куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрига амалий ташриф билан жўнаб кетди. Ушбу ташриф Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев таклифига биноан амалга оширилмоқда.

Ташриф доирасида давлат раҳбари «Марказий Осиё – Хитой» форматининг иккинчи саммитида иштирок этади. Бу саммит минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш, ҳамда Хитой билан стратегик шерикликни янада ривожлантириш мақсадларига қаратилган.

Саммитда Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда. Тадбир доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар, ҳужжатлар имзоланиши ҳам режалаштирилган.

Президент Мирзиёевнинг ушбу ташрифи Ўзбекистоннинг минтақавий ва глобал миқёсдаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга бўлган интилишининг яна бир исботидир.