17 июн куни тонгда Киев шаҳри турли ҳудудларида Россия дронлари томонидан берилган зарбалар оқибатида йирик зарар кўрди. Шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченконинг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан соат 05:40 га келиб жабрланганлар сони 18 нафарга етди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Соломенский туманида иккита турар жой биноси зарарланди: бири ёниб кетган, иккинчисида эса конструкциялар вайрон бўлган. Қутқарувчилар ҳозирда вайроналар орасидан одамларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Днепровский туманида эса «Shahed» туркумидаги дроннинг бўлаклари турар жой деворига тиркашган. Расмий маълумотларга кўра, ушбу ҳодисада ҳалок бўлганлар ёки яраланганлар қайд этилмаган.
Шунингдек, Дарницкий ва Святошинский туманларида ҳам ёнғинлар қайд этилган. Голосеевский тумани ва Дарницкийнинг айрим қисмларида автоматик ҳимоя тизими ишга тушгани сабабли электр таъминоти узилган. Электр таъминотини тиклаш ишлари давом этмоқда.
Киев шаҳар ҳокими Виталий Кличко эса Соломенский туманидаги тиббий ёрдам нуқтаси қаршисида 62 ёшли АҚШ фуқароси вафот этганини маълум қилди. Унинг ўлими клиник ва биологик ўлим сифатида қайд этилган.