Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) раҳбари Рафаэл Гроссининг BBC нашрига берган интервюсида таъкидлашича, Исроил томонидан амалга оширилган ҳужум натижасида завод ташқи электр таъминотисиз қолган ва унинг ер усти инфратузилмаси буткул вайрон қилинган.
Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат центрифугаларнинг ёки жиддий шикастланишига, ёки тўлиқ йўқ бўлишига олиб келган.Гросси, шунингдек, ушбу ҳужум оқибатида завод ҳудудида радиацион ва кимёвий ифлосланиш қайд этилганини, бироқ ташқи муҳитда радиация меъёр доирасида эканини билдирди.
Шу билан бирга, у АЭХА ходимлари хавфсизлиги учун ҳозирча ушбу объектга ташрифлар тўхтатилганини маълум қилди.«Мен ўз инспекторларимни бундай хавф остига қўя олмайман.
Шунинг учун объектлар ёпилган, уларда ҳеч қандай назорат фаолияти амалга оширилмаяпти», — дея таъкидлади агентлик раҳбари.Бу ҳужум Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинликнинг янада ошишига олиб келиши мумкин.
Хусусан, Натанз объекти Эроннинг ядровий дастурида стратегик аҳамиятга эга бўлиб, уранни 60 фоиз даражагача бойитиш имконига эга экани билан танилган.