АҚШ ҳарбий флоти Эрон ракеталарини уриб туширишда Исроилга ёрдам берди

10:00 | 4 дақиқада ўқилади.

АҚШ Исроилга қарши Эрон томонидан уюштирилган ракетали ҳужумларга қарши курашишда ўз ҳарбий кемалари ва ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизимларини ишга солди. АҚШ расмийларига кўра, ушбу чоралар Исроилнинг ҳаво ҳимоясида муҳим рол ўйнади.

Esminetz

NBC News маълумотига кўра, АҚШ ўзининг ҳарбий денгиз кучлари ва заминдаги ҳаво ҳужумидан ҳимоя (ҲҲҲ) тизимлари орқали Эрон томонидан Исроилга қаратилган бир қатор ракеталарни йўқ қилди. Расмийлар аниқ рақамларни келтирмаган бўлса-да, уриб туширилган ракеталар сони нисбатан кам экани таъкидланган.

Ҳужумлар фонида Исроил АҚШдан ҳарбий ёрдам сўраган ва Вашингтон минтақадаги ўз қўшинлари сонини оширган. Жумладан, Nimitz авиаташувчи кемаси Эронга яқинлаштирилган бўлиб, у ерда аввалдан жойлашган Carl Vinson авиаташувчиси билан бирга фаолият юритмоқда. Уларнинг саҳнида замонавий F-35 ва F/A-18 жанговор самолётлари жойлаштирилган.

16 июнга келиб, Европа базаларидан минтақадаги иттифоқчилар аэродромларига 30 та KC-135 ва KC-46 туридаги ёнилғи қуйиш самолётлари етказилган. Бу самолётлар АҚШ ва Исроил ҳарбий ҳаво кучларига узоқ масофали операцияларни қўллаб-қувватлаш имконини беради.

2024 йилдан буён Яқин Шарқда 43 мингга яқин америкалик ҳарбий хизматчи ва замонавий ҳаво ҳимоя тизимлари жойлаштирилган. Улар аввал ҳам Эрондан келган оммавий ҳужумларга қарши қўлланилган эди. 13 июн куни Исроил бошлаган «Қўзғалаётган шер» операцияси пайтида АҚШ Эроннинг дронларига қарши ҳимояда фаол иштирок этган.

АҚШнинг Арабистон денгизидаги авиаташувчи кемалари гуруҳига ракета крейсери ва Tomahawk ракеталари билан жиҳозланган эскадрон мина ташувчи кемалари киради. Шунингдек, 154 та Tomahawk ракеталарини олиб юра оладиган Georgia атом сув ости кемаси ҳам ушбу ҳудудда навбатчилик қилмоқда.

Президент Доналд Трамп Иронни олдиндан огоҳлантириб, агар АҚШ ҳарбийларига ҳужум қилинса, «жавоб зарбаси мисли кўрилимаган даражада кучли бўлиши»ни айтган. 17 июн куни эса у Теҳрон аҳолисини «зудлик билан» эвакуация қилишга чақирган. Шунингдек, Трамп Эрон билан ядровий келишув музокараларини бекор қилганини ва энди Теҳрондан «тўлиқ таслим бўлиш»ни кутаётганини баён этган.