Айнан рақамли факторинг хизматларида сезиларли ўсиш кузатилди — 942 млрд сўмлик шартномалар ушбу канал орқали амалга оширилди. Улардан 544 млрд сўмлик хизматлар Finmakon платформаси, 398 млрд сўмликлари эса Ozplanet орқали тақдим этилган.
Микро ва кичик бизнес орасида факторингга талаб ортиши натижасида бозор ҳажми 2024 йилнинг охирги чорагига нисбатан 1,1 бараварга ўсди. Масалан, 2024 йил декабридаги 630 млрд сўмлик кўрсаткич 2025 йил март ойида 680 млрд сўмга етди.
Йирик фаоллик давлат банкларида кузатилди. Asaka bank 202 млрд сўмлик, O‘zsanoatqurilishbank — 194 млрд сўмлик ва O‘zmilliybank — 108 млрд сўмлик операцияларни амалга оширди. Хусусий банклардан Kapitalbank — 130 млрд сўм, Hamkorbank — 128 млрд сўм ва Asia Alliance bank — 66 млрд сўмлик шартномалар тузди.
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри 842 млрд сўм (65,3 фоиз) билан етакчилик қилди. Кейинги ўринларда Фарғона (128 млрд), Андижон (106 млрд) ва Бухоро (52 млрд) вилоятлари қайд этилди.
Хизматлардан асосан масъулияти чекланган жамиятлар (75 фоиз), акциядорлик жамиятлари (16 фоиз) ва хорижий капиталга эга корхоналар (8 фоиз) фойдаланган.
Экспортчиларга 4,6 млрд сўмлик халқаро факторинг хизматлари кўрсатилди. Asia-Invest банки эса O‘zmilliybank, Asaka bank ва Invest Finans bank билан ҳамкорликда 221,7 млрд сўмлик халқаро шартномаларни амалга оширди.