Чилонзорда тез орада электр таъминоти ва сув муаммо бўлмай қолади

19:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Тошкентнинг аҳоли зич туманларидан бири бўлган Чилонзорда 160 MW қувватли подстанция ва 20 минг м³ сув резервуари қурилиши орқали электр ва сув таъминотидаги муаммолар бартараф этилиши режалаштирилмоқда.

Prezident taqdimoty

Президент кўрсатилган тақдимотда маълум қилинишича, Чилонзор туманида 160 мегаваттли янги подстанция барпо этилиши режалаштирилмоқда. Бу орқали мавжуд электр тармоқларидаги юклама камайиб, ҳудудда амалга ошириладиган янги лойиҳалар учун қўшимча қувват яратилади.

Ҳужжатда таъкидланишича, Чилонзорда 20 минг метр куб сиғимга эга янги сув резервуари қурилади. Бу орқали нафақат Чилонзор, балки Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг ҳам ичимлик суви таъминоти барқарор бўлади. Ҳар куни тахминан 8000 kWh электр энергияси тежалиши кутилмоқда.

Охирги йилларда Чилонзорда янги уй-жойлар, кичик саноат зонаси ва инфратузилма объектлари сони кескин ошмоқда. Маҳаллалардаги юклама ортиши туфайли, айниқса қиш ва ёз мавсумларида, аҳоли сув босими пастлиги ва тўсатдан свет ўчиши каби муаммолардан шикоят қилмоқда.

Янги инфратузилма объектлари ҳудуддаги аҳоли турмуш сифатини ошириш, ресурс таъминотини узлуксиз ва самарали ташкил этишга хизмат қилади.