Мол-мулк солиғидан кимлар қисман озод қилинган?

11:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистон Солиқ кодексига мувофиқ, жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари мол-мулк солиғини тўлашдан қисман озод қилинади. Бу имтиёз мамлакат аҳолисининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида белгиланган.

Uyjoy

Хусусан, қуйидаги шахсларга тегишли 60 метр квадратгача бўлган турар жойлар мол-мулк солиғидан озод этилади:
– 10 нафар ва ундан ортиқ фарзанд тарбиялаётган ота-оналардан бири;
– пенсия олувчи шахслар;
– I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.

Имтиёздан фойдаланиш учун ушбу шахслар ўз имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни мулк жойлашган ҳудуддаги солиқ органига тақдим этиши талаб этилади. Бу жараён фуқароларнинг ташаббуси билан амалга оширилади.

Шу билан бирга, агар мулк эгаси бир нечта турар жойга эга бўлса, имтиёз фақат битта, яъни яшаш учун мўлжалланган бир кўчмас мулкка қўлланилади. Қайси объектга имтиёз татбиқ этилишини мулкдор ўзи танлайди.

Қайд этиш жоизки, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи мулк объектлари мазкур чекловдан мустасно ҳисобланади. Яъни, бу тоифа объектларга алоҳида тартибда солиқ имтиёзлари берилади.