Асад режими қулаганидан сўнг 2 миллион суриялик ватанига қайтди

12:00 | 3 дақиқада ўқилади.

БМТ маълумотига кўра, Башар Асад режими қулаганидан кейин икки миллиондан ортиқ суриялик муҳожир юртига қайтди. Шу билан бирга, Ливан ва Германия ҳукуматлари ҳам муҳожирлар тақдири бўйича янги қарорлар қабул қилмоқда.

Asad rejimi

БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди маълум қилишича, Суриядаги сиёсий тузумнинг ўзгариши ортидан камида 2 миллион муҳожир ўз юртига қайтган. Бу ҳақда у 20 июн — Жаҳон қочқинлар куни муносабати билан Х (Twitter) ижтимоий тармоғида баёнот берди.

Гранди бу жараён сиёсий ечимлар қандай муҳим эканини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, янги беқарорлик ва қочиш тўлқинларини олдини олиш учун барқарор сиёсий ислоҳотлар зарур.

Айни пайтда, Ливан ҳукумати ҳам ўз ҳудудида вақтинча яшаб турган 1,5 миллионга яқин суриялик муҳожирни босқичма-босқич юртига қайтаришни режалаштирмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 2024 йил сентябригача камида 300 минг киши Ливандан Сурияга қайтиши кутиляпти.

Ливан ҳукумати ҳар бир қайтаётган муҳожирга 100 доллар миқдорида бир марталик тўлов амалга оширади. Бироқ улар кейинчалик Ливанга бошпана сўраб қайта мурожаат қилмасликка розилик бериши керак бўлади.

Шу билан бирга, Германия ҳукумати ҳам Сурияга депортация жараёнини қайта тиклаш ҳақида ўйлаб кўрмоқда. Бироқ Ташқи ишлар вазирлигининг сўнгги баҳолашича, Суриядаги хавфсизлик вазияти ҳануз жиддий беқарор бўлиб турибди.