Эрон ИИМК разведкасига янги раҳбар тайинланди

12:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Генерал Мажид Ходимий Исроил ҳужумида ҳалок бўлган Козимий ўрнини эгаллади.

Eronlik gineral

Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари (ИИМК) разведка бошқармасига генерал Мажед Ходимий раҳбар этиб тайинланди. У ушбу лавозимда Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган Муҳаммад Казимийнинг ўрнини эгаллади.

Бу ҳақда Эроннинг расмий Fars агентлиги маълум қилди. Хабарга кўра, тайинлов мамлакатдаги хавфсизлик тизимида барқарорликни сақлаш мақсадида амалга оширилган.

15 июнь куни «Iran International» телеканали ИИМКюқори лавозимли шахслари — бригада генерали Муҳаммад Козимий ва унинг ўринбосари Ҳасан Муҳаққақ Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганини маълум қилганди. Улар вайроналар остида қолиб кетган, деб хабар берилган.

Генерал Ходимий аввалроқ ИИМК таркибида турли разведка вазифаларини бажариб келган ва тажрибали ҳарбий ҳисобланади. Янги раҳбарнинг тайинланиши Теҳроннинг минтақавий хавфсизлик ва қарши жосуслик фаолиятини мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилгани қайд этилмоқда.

ИИМК — Эрондаги энг таъсирли ҳарбий тузилмалардан бири бўлиб, мамлакат ички ва ташқи хавфсизлик сиёсатида муҳим рол ўйнайди.