Мавжуд корхоналарнинг 4 087 таси қўшма корхона, 12 318 таси эса тўлиқ хорижий капитал иштирокидаги компаниялардан иборат. Улар иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритмоқда ва мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитининг жозибадорлигидан далолат беради.
Чет эл сармоядорлари орасида Хитой етакчилик қилмоқда — бу давлат капитали иштирокида 4 068 та компания фаолият юритмоқда. Россиялик сармоядорлар иштирокида 3 086 та, Туркиядан — 1 997 та, Қозоғистондан — 1 136 та корхона мавжуд.
Шунингдек, Афғонистон (682 та), Жанубий Корея (674 та), БАА (368 та), Ҳиндистон (326 та) ва АҚШ (320 та) сармоядорлари ҳам ўз бизнесларини Ўзбекистонда йўлга қўйганлар.
Сўнгги йилларда мамлакатда инвестиция муҳити яхшиланиб, халқаро бизнес учун қулай шароитлар яратилди. Турли форум ва икки томонлама музокаралар орқали чет эл сармоялари фаол жалб этилаётгани натижасида, Ўзбекистонда инвестиция жозибадорлиги ортиб бормоқда.