Энди давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни назорат қилинади

17:20 | 2 дақиқада ўқилади.

2025 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун жисмоний фаоллик мажбурий тартибда йўлга қўйилади. Бу тадбирлар соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ишчи самарадорлигини оширишга қаратилган.

Overweight

Янги тартибга мувофиқ, ҳар куни белгиланган вақтда жисмоний тарбия тадбирлари ташкил этилади. Давлат муассасаларида махсус спорт зоналари барпо этилиб, ходимлар учун спорт билан шуғулланишга шароит яратилади.

Шу билан бирга, ҳар бир ходимнинг тана вазни индекси мунтазам равишда ўлчанади ва “hrm.argos.uz” электрон платформасига юклаб борилади. Бу тизим орқали саломатлик кўрсаткичларини мониторинг қилиш ва шахсий ҳолатни таҳлил этиш имкони яратилади.

Мазкур ташаббус орқали давлат хизматчилари ўртасида фаол ҳаёт тарзи, профилактика чоралари ва жисмоний тарбияни одат сифатида шакллантириш мақсад қилинган. Шу орқали соғлом кадрлар салоҳиятини сақлаш, касалликлар хавфини камайтириш ва иш унумдорлигини ошириш режалаштирилган.