Ўзбекистон бўйлаб мавсум бошидан буён чигирткалар 515 830 гектар майдонга тарқалди. Бу ҳақда Карантин ва ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, мутахассислар томонидан 875 минг гектардан ортиқ майдонда мониторинг ўтказилган. Энг кўп зарар кўрган ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари эканлиги таъкидланган.
Мавсум бошидан буён 507 минг гектардан ортиқ майдонда кимёвий тозалаш ишлари олиб борилган ва бу чора асосий ўчоқлар бартараф этилган Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида амалга оширилган.
Билдирилишича, зараркунандаларга қарши тинимсиз курашилмоқда. Эрта тонгда ва кечки вақтда кимёвий тозалашлар олиб борилиб, кундузи мониторинг ўтказилиши йўлга қўйилган.